23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,7 °C

Хавфсизлик
9 Янв  2020 679

Ўрта Чирчиқда янги қурилаётган омборда ёнғин содир бўлди

Кеча 8 январь куни соат 16:10да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Гулзор” МФЙда жойлашган “Изза Бобур” оилавий корхонасига қарашли янги қурилаётган омборхона биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

Воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 16:26да етиб борган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 15 км.ни ташкил этади.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:40да ўраб олинган ва соат 17:05да ўчирилган. Шундай қилиб, аланга ичида қолган бинонинг 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Аммо омборхона биносининг 190 кв.м. майдонида синтепон қурилиш маҳсулоти ва том қисми ёнган.

Мазкур ҳодиса, синтепон қурилиш маҳсулотини бир бирига фен ёрдамида уланишида эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech