27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,5 °C

Хавфсизлик
9 Июн  2019 373

“Оқтепа лаваш” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи жами 49 нафар фуқаролар “овқатдан токсикоинфекция” ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти, 2 ва 5-сонли юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда, ушбу фуқаролар шифохонага мурожаат қилишидан аввал Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уй ҳамда Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 21-уйда жойлашган “Оқтепа лаваш” (“Grand Azia Plus” МЧЖ) умумовқатланиш тармоғининг учта шаҳобчаларида тез тайёрланувчи таомларни (“сендвич”, “лаваш” ва “пицца”) истеъмол қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 07.06.2019 йилда Тошкент шаҳар прокурори томонидан “Grand Azia Plus” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech