17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Транспорт
24 Сен  2019 919

UzAuto Motors ўқитувчилар учун махсус акция эълон қилади

UzAuto Motors компанияси барча ўқитувчиларни касб байрами билан муборакбод этган ҳолда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан махсус акция эълон қилади, деб хабар қилади компания матбуот хизмати.

Акция фақат умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун амал қилади ҳамда Chevrolet Spark ва Lacetti автомобилларини қуйидаги шартларда муддатли тўловга харид қилиш имконини беради:

- Chevrolet Spark — 70% олдиндан тўлов, муддати 6 ой;

- Lacetti 3 поз — 60% олдиндан тўлов, муддати 1 йил.

Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор юқорида кўрсатилган таълим муассасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим. 

Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда ҳатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.

Шартномаларни қуйидаги дилерлик корхоналаридан олиш мумкин: 

 "AS SERVIS" тармоқларининг дилерлик корхоналари

 "Сергели Автотеххизмат" АЖ

 "Nurafshon Avtocentr" МЧЖ

 "Qaraqalpaqavtotexxizmet" МЧЖ

Акция 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech