18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32 °C

Мамлакатимизда
15 Фев  2019 1135

“Ўқитувчи” илмий-услубий ноширлик маркази ташкил этилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфида “Ўқитувчи” илмий-услубий ноширлик маркази ташкил этилади. Бу ҳақда агентликнинг телеграм каналида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибидаги “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи иккита тузилмага ажратилиб, нашриёт номи остида илмий-услубий ноширлик маркази ва матбаа уйи ташкил этилади.

Илмий-услубий ноширлик марказини ташкил этишдан мақсад, узлуксиз таълим тизимида Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда янги авлод дарсликларини ишлаб чиқишдир.

Маълум қилинишича, марказда илм-фан мутахассислари, юқори педагогик тажрибага эга соҳа вакиллари ҳамда масъулиятли муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлар гуруҳи жамланади. Уларга замон талабларига жавоб берадиган, инновацион янги авлод дарсликларини ишлаб чиқиши  учун барча зарурий шароит яратилади.

“Ўқитувчи” илмий-услубий ноширлик маркази дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг сифати ва безатилишини яхшилаш, бу борада замонавий жаҳон тажрибаларини жорий этиш, дарслик лойиҳаларини тайёрлашда давлат стандартлари ҳамда санитария меъёрларига тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Шунингдек, мактаб дарсликларини тайёрлаш тартибини тўлиқ қайта кўриб чиқади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech