20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,1 °C

Хавфсизлик
29 Мая  2019 857

Ўқишга пул билан киритувчиларнинг навбатдагиси қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Технология ва сервис хизмати” кафедраси ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. пора билан қўлга тушди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Улар фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7.000 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech