26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,4 °C

Хавфсизлик
21 Фев  2019 5367

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро А.И. маҳалладоши Д.М.нинг ўғли Ш.Р.ни Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият факультетига ўқишга киритишни ваъда қилиб, пулини олиб алдаб кетган, деб хабар тарқатди вилоят ҳокимлиги телеграм канали.  

 А.И. 2018 йилнинг июнь, июль ойларида 2700 АҚШ доллари ва 13 миллион 200 минг сўм пулларини олган. Бироқ, Ш.Р. ўқишга киритилмаган, пуллар ҳам қайтарилмаган. Шундан сўнг “Гулистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.М. 2019 йил 19 февраль куни туман ИИБга мурожаат қилган.

     Ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech