28 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

Транспорт
10 Фев  2020 1045

Тошкентдан Омсккача бир қадам

15 февралдан «Тошкент—Омск» йўналишида мунтазам автобус қатновлари амалга оширилади. Шуни қайд этиш жоизки, 2018 йилга қадар юртимиздан Россияга тўғридан-тўғри автобус қатновлари бўлмаган.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 2019 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондан Россиянинг 10 та шаҳрига, жкмладан Москва, Самара, Петербург, Уфа каби шаҳарларга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилган.

Янги очиладиган йўналишда «Узавтотранс сервиc» корхонасининг замонавий автобусларида хизмат кўрсатилади. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2 200 километр масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.

Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 феврал куни соат 18:00 да «Тошкент» автовокзалидан Омск шаҳрининг «Комарова» автовокзали томон ҳаракатланишни бошланиши режалаштирилган. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган.

Шуни таъкидлаш жоизки, йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган, ҳамда автобусларга чиптани онлайн тарзда харид қилиш мумкин, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech