20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Хавфсизлик
19 Авг  2019 384

Олмазордаги қоғоз цехида ёнғин содир бўлди

18 август куни соат 16:48 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Широқ кўчаси 104-уйда жойлашган “Teleatlas” хусусий корхонасига қарашли қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш цехида ёнғин содир бўлади, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 16:55да етиб борган, ёнғин соат 17:02 да ўраб олиниб, 19:25 да бартараф этилган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 800 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цех омборхонасида қоғоз чиқиндилари 90 кв.метр майдонда ёнган. Ёнғинни тахминий сабаби очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech