11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,5 °C

Саноат
18 Ноя  2019 523

“Олмалиқ КМК” АЖнинг ёш мутахассислари Корея тажрибасини ўрганади

“Олмалиқ КМК” АЖнинг Ўзбек-Корейс илмий-технологик маркази ва Янги технологиялар марказий лабораторияси ходимлари Кореянинг КИРАМ институтида қисқа муддатли – 21 кун давом этадиган стажировкани ўтаб келишади, деб хабар қилади Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Стажировкага кетаётган ёш мутахассисларнинг 10 нафари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кетаётган бўлса, ўн нафари эса КИРАМ институти ҳисобидан ўз малакаларини ошириб қайтади. Қисқа муддатли стажировка давомида ёш тадқиқотчилар нодир металлар учун мўлжалланган ўлчов ва ишлаб чиқариш ускуналари билан танишади ҳамда Кореянинг металлургия соҳасидаги етакчи компаниялари фаолиятини ўрганадилар.

КИРАМ институтининг таклифига кўра, Ўзбек-Корейс илмий-технологик маркази раҳбари Амир Обидов ҳам Кореяга ташриф буюриб, марказни ускуналар билан жиҳозлашнинг иккинчи босқичи ҳақида музокаралар олиб боради.

2019 йил апрель ойида “Олмалиқ КМК” АЖ таркибида ташкил этилган Ўзбек-Корейс илмий-технологик марказига ўтган вақт мобайнида нодир металларни олиш бўйича ноёб ускуналар ўрнатилди ва марказ қошида тажриба цехи ҳам ташкил этилди. Айни кунларда марказга Кореядан мутахассислар, муҳандислар ташриф буюриб, марказ ходимларига ускуналар билан ишлашни ўргатишмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech