22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Урбанизация
1 Фев  2019 1853

Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарларининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорларга мувофиқ, Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади.

Шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, электр, газ, иссиқлик таъминоти модернизация қилинади.

Ҳудудларнинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи майдонлар, хиёбонлар ва боғлар реконструкция қилинади ва янгилари қурилади.

Шаҳарларнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизими ишлаб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech