23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Мамлакатимизда
12 Июл  2019 534

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Қарор билан Вазирлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

- Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;

- Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;

- Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази.

Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари тузилди.

Вазирлик марказий аппарати тузилмасига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди.

Қарор билан:

- Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;

- Вазирлик марказий аппаратининг тузилмаси;

- Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси;

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ:

- олий таълим муассасаларининг тузилмалари тегишли олий таълим муассасалари ректорлари томонидан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

- давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг ректори бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

- давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг проректорлари  олий таълим муассасаси ректорининг тавсиясига асосан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бунда:

- ўқув ишлари бўйича проректор  лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

- ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозимига номзод Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши;

- илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.

2020 йилдан бошлаб олий таълим муассасалари молиявий барқарорлиги ва мутахассисларига талаб юқорилигини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.

Эндиликда контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори томонидан узайтирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech