24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Мамлакатимизда
19 Июн  2019 1313

Олий таълим муассасалари сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлди

Президент қарорига  мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига қабул қуйидагилар асосида амалга оширилади:

- олий маълумотли кадрларга талаб юқори бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун давлат буюртмаси асосида;

- белгиланган бакалавриат йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратурага базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида.

Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан:

- ногиронларга қабул квотасига қўшимча 2 фоизли грант асосида кундузги, сиртқи ёки кечки таълим шаклларидан бирида таълим олиш ҳуқуқи берилди;

- контракт асосида ўқиётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контрактни стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилди;

- сиртқи ва кечки таълимнинг тўлов-контракт суммаси тегишли бакалавриатнинг кундузги шакли учун белгиланган тўлов-контракт қийматидан кўп бўлмайди;

- турдош бакалавриат негизидаги магистратурадан ташқари бошқа магистратура йўналишлари бўйича танловда иштирок этишга рухсат берилди;

- ректорларга чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилди.

Эндиликда олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига мос доирада табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Мазкур таълим шаклига қабул тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида 5 йил иш стажига эга бўлганлар ҳисобидан кейинчалик беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган йўналишларга суҳбат асосида амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech