25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Биласизми?
11 Апр  2019 640

Олимлар қора туйнук  суратини намойиш этишди

Олимлар инсоният тарихида биринчи марта қора туйнук «соя»си суратини тақдим этишди.

 

Бунда гап  Ердан тахминан 53,5 миллион ёруғлик йили масофасидаги М87 галактикасида жойлашган объект ҳақида бормоқда. Тасвир эса бутун дунё бўйлаб, жумладан, АҚШ, Мексика, Чили, Испания ва Франциядаги саккизта радиотелескопларни бирлаштирган Event Horizon Telescope («Ҳодисалар уфқлари телескопи») лойиҳаси доирасида олинган. Кузатувлар 2017 йилда ўтказилган, бироқ олинган маълумотларга ишлов беришга икки йил вақт кетди.

Европанинг тадқиқотлар, инновациялар ва фан бўйича комиссари Карлуш Моэдаш: «Бу 100 йилдан сал кўпроқ вақт муқаддам, яъни 1915 йилда, уни дунёда фақат биргина киши – Альберт Эйнштейнгина тасаввур қила олган нарсанинг исботидир. Бу улкан масса фазо геометриясини бузиб кўрсатиши ҳақидаги фикрдир... Агар ана шу масса жуда-жуда катта бўлса, у ҳеч нима ортига қайтмайдиган сирли қора туйнукка айланади ва барча нарсаларни ютиб юборади. Энди фан тарихи ҳам қора туйнук тасвиригача ва ундан кейинга бўлинади», дейди.

Олимларнинг тасдиқлашича, жуда улкан, Қуёшникидан 6,5 миллиард марта катта массага эга қора туйнук мавжудлигини тасдиқловчи далил қўлга киритилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech