20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Ҳарбий
2 Июл  2019 719

Олим Тошбоев Мудофаа вазирлиги департаментига раҳбар бўлди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тегишли буйруғига кўра Тошбоев Олим Шойимович Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Олим Шойимович 1971 йилда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли вазифаларда ишлаб, телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари лавозимига қадар йўлни босиб ўтган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech