17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,6 °C

Спорт
10 Июн  2019 304

Ольга Забелинская Токио Олимпиадасининг яна бир лицензияси учун дадил қадам ташлади

Велошоссенинг гуруҳ пойгаси бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган ҳамюртимиз Ольга Забелинская бошқа йўналишлардаги лицензион мусобақаларда ҳам юқори натижаларга эришмоқда.

Хусусан, спортчимиз Италияда ўтказилган велотрек бўйича халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

50 айланадан иборат гуруҳ пойгаси дастурида Забелинская барча рақибаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Пойгада иккинчи ўрин украиналик Юлия Берюковага насиб этган бўлса, кучли учликни 4 карра Олимпиада чемпиони британиялик Лаура Кенни якнулаб берди.

Ушбу мусобақа Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим этади. Бу ғалабадан кейин Забелинская ҳисобига 200 рейтинг очкоси қўшилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech