25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

Спорт
29 Мар  2019 864

Ольга Забелинская Кипрда олтин медаль олди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Спортчи Кипрда ўтган «Aphrodite Cycling Race» мусобақасида энг яхши натижани қайд этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Мазкур турнир Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли эди. Ушбу муваффақият Забелинскаяни XXXII Олимпиада сари янада яқинлаштирди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech