21 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Спорт
12 Апр  2019 1232

Оғир атлетикачи Рустам Жангабаев допинг туфайли спортдан четлатилди

Кеча Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) расмий сайтида чиққан хабарга кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабаевнинг қонидан олинган допинг таҳлили ижобий натижа берган. Бу хабарни Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳам тасдиқлаган.

 

Жангабаев антидопинг қоидаларини бузганлиги учун спортдан вақтинча четлатилди. Шуни қайд этиш керак, агар спортчимизнинг антидопинг қоидаларини бузмаганлиги исботланса, унда бу ҳақда тегишли қарор ҳам эълон қилинади.

Шунингдек, хабарда IWF иш юзасидан суриштирув жараёнини якунламагунча қўшимча маълумот бермаслиги ҳам айтилади. Таъкидлаш жоиз, Рустам Жангабаевдан допинг таҳлили мусобақа ва йиғинлар пайтида эмас, балки спорт тадбирларидан холи вақтда олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech