10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,4 °C

Транспорт
25 Сен  2019 3121

Йилига ўртача 200 миллиондан зиёд йўловчи ташилади

Бугунги кунда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибида 8 та автобус саройи, 2 та унитар корхона мавжуд. Автобус саройлари томонидан 136 та йўналишда транспорт хизмати йўлга қўйилган бўлиб, йилига ўртача 200 миллиондан зиёд йўловчи ташилади. Бу ҳақда жамият томонидан ташкил этилган пресс-турда маълумот берилди.  

Булардан 47,8 фоизи ойлик йўл чипталаридан фойдаланадиган йўловчилар ҳамда 2,2 фоизи имтиёзга эга бўлган йўловчилардир. Йўналишларга 1000 дан ортиқ автобус бириктирилган ва улар томонидан бир кунда 13000-14000 қатнов амалга оширилмоқда.

Жамият таркибида автобусларга хизмат кўрсатувчи “Тошавтотаъмирхизмат” УК мавжуд. Ушбу сервис корхонаси томонидан йилига ўртача 6,5 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилади. Бу кунига ўртача 18 та автобусга техник хизмат кўрсатилади, деганидир.

Мазкур иш ҳақи тўловларини қайта кўриб чиқиш, кескин ошириш юзасидан ҳисоб-китоб ва меъёрий ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир ойда ўртача 70 мингга яқин ойлик йўл чиптаси ва қарийб 500 мингта транспорт жетони сотилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги тармоқ корхоналарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2019 йилнинг 8 ойи мобайнида ҳайдовчилар томонидан 11 та ЙТҲ содир этилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ЙТҲлар сони 22 тага камайган.

Йўналишларга чиқарилаёган автобусларнинг техник ҳолатини созлиги назоратини кучайтириш мақсадида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари “Техник комиссия куни” деб белгиланди.

Ижтимоий тармоқларда жорий этилган мурожаатларни қабул қилувчи махсус бот орқали ҳам йўналишларда йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатлар аниқланиб, бартараф этилмоқда.

 “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройларнинг ҳайдовчи ва чиптачилари орасида ишни ташкил этиш, уларнинг масъулиятини ошириш, йўловчиларга маданиятли ва сифатли хизмат кўрсатиш, касб нуфузини ошириш мақсадида соҳа хизматчиларини янги бичим ва кўринишдаги махсус кийим-бош билан босқичма-босқич таъминланмоқда.

Ўтган йили белгиланган режага кўра қуйидаги ишлар амалга оширилди. Хусусан, ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида 2018 йил охири 2019 йил бошида 160 та катта ва ўрта сиғимли “MAN” ҳамда “SAZ LE 60” русумли автобуслар олиб келинди. БМТ билан электробусларни ҳарид килиш юзасидан лойиҳа бошланди. “MAN”  сервис маркази қурилди. Марказий бекатларга лет таблолар ўрнатилди. Автобусларга кузатув камераларни ўрнатила бошланди. Айни кунга қадар 60 та автобусга камералар ўрнатилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ижроси 2030 йилгача мўлжалланган жамоат транспортини ривожлантириш Концепцияси тайёрланмоқда. 7-автобус саройида АГНКС қурилиши бошланди. 3 та янги йўналиш очилди. Булар 183- Бинокор қўрғони — Дўстлик метро бекати, 120-Келес — Чорсу метро бекати, 133- Янги Сергели мавзеси — С.Раҳимов метро бекатлари йўналишларидир. Йўловчилар талаби ва мурожаати асосида 11 та йўналишга ўзгартиришлар киритилди.

Келгусида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, электрон тўлов бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва юқори ташкилотларга тақдим этилган. Зарур хулоса олингач, амалиётга жорий этиш режалаштирилган. БМТ билан электробусларни харид килиш юзасидан лойиҳани якунига етказиш режалаштирилган. Оралиқ бекатларга кичик ҳажмдаги электрон таблолар жойлаштириш, автобусларга кузатув камералари ўрнатишни давом эттириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, автобус саройларида АГНКС қурилиши давом эттирилади. Шунингдек, янги автобуслар харид қилиш билан янги йўналишлар очиш ҳам жамиятнинг асосий мақсадларидан.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech