20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Мамлакатимизда
15 Мая  2019 251

ОАВда тарқалган хабар бўйича Бош прокуратура расмий маълумот берди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда гўёки 2 хонали уйни 25 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВларда берилган хабарлар юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech