28 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Транспорт
3 Янв  2020 4014

Техник кўрик талони сертификат билан алмаштирилади

Ўзбекистон ИИВ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, унга кўра, автомобиль эгаларига талон ўрнига техник кўрик сертификати берилади.

Портал pv.uz/«Правда Востока/»3 январь. Техник кўрикдан ўтган транспорт воситасининг эгасига ДЙҲХХ ходими транспорт воситаси техник ҳолатининг транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича техник регламентларга мувофиқлиги тўғрисида сертификат беради. Бундай ҳужжатни олиш учун базавий ҳисоб-китоб суммасининг 40 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Сертификатнинг халқаро стандартлар тавсиялари асосида 74х105 мм (А7) ўлчамда мустаҳкам ва эгилувчан материалдан тайёрланиши режалаштирилган. Унда махсус ўқиш воситалари (дастурлари) ёрдамида тезда таниб олиш маълумотларини тақдим этувчи QR-код, қурилмалар ўртасида контактсиз маълумотлар алмашишни амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.

Бу махсус ўқиш қурилмалари йўлнинг қатнов қисми (устунлар, видеокузатув камералари ўрнатиш учун мўлжалланган махсус конструкциялар ва бошқалар)га ўрнатилиши тахмин қилинмоқда, бу эса техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситасини оқимда аниқлаш, шунингдек, сохта ва муддати ўтган сертификатларни аниқлаш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech