27 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Қозоғистон ва Ўзбекистон Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини очмоқчи

Қардош давлат вазирлиги вакили Марказий Осиё иқтисодий форуми (МОИФ)да ана шу режа ҳақида гапирди.

 

Тошкентда 15 март куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви олдидан Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон расмий давлат делегациялари вакиллари иштирокида биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми ташкил этилди.

Ишбилармон доиралар учун «Ўзэкспомарказ» МККда – миллий брендлар остида маҳсулотлари қўйилган товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари тақдим этилган кооперацион биржа ташкиллаштирилди.

2017 йил ноябрда Марказий Осиё бўйича Самарқанд конференцияси чоғида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу Марказий Осиё иқтисодий форумини ўтказиш ҳақидаги ташаббус билан чиққанди.

Марказий Осиё иқтисодий форуми доирасида тематик йўналишлардаги сессия йиғилишлари ва минтақадаги давлатлар салоҳияти ва имкониятларини намойиш қилувчи иштирокчиларнинг тақдимотлари режалаштирилган, дея хабар қилади Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг PR-маркази.

- Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жадаллик билан ривожланмоқда, - дейди Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Қайрат Торебаев. – Ўтган йили товар айланмаси 3 миллиард долларни ташкил этди, 2020 йилда ушбу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда. Бундай форумлар долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради. Йирик лойиҳалар орасида биз икки давлат ўртасида янги назорат-ўтказиш пунктини очиш ҳам ҳисобга олинган Халқаро савдо-иқтисодй ҳамкорлик марказини ташкил этишни таклиф этяпмиз. У янги ускуналар билан жиҳозланади ва ўтказиш режими соддалаштирилади. Ҳозир ўтказиш пунктлари ўртасида мавсумий тиқилинчлар мавжуд, автомобиллар тиқилинч жойда одамларга ҳам ҳаракатланиш ноқулай. Шундай қилиб, янги Божхона пости ва мос равишда ўтказиш пунктини очиш режалаштирилмоқда. Янги марказ ҳам муҳим, унинг ўсиши учун барча захиралар мавжуд. Товар айланмаси ошади, сайёҳлар оқими - кўпаяди. Лойиҳа ўтган йилдан бери муҳокама жараёнида, яқин муддатларда зарурий ҳужжатлар имзоланади. Асосий ишлар эса 2020 йилда бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech