22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Транспорт
9 Июл  2019 1882

Тошкент метрополитени учун янги вагонлар келади

Апрель ойида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Россиянинг «Метровагонмаш» АЖ заводи ўртасида Тошкентда ер усти линияси учун ҳаракат таркиби вагонларини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Етказиб бериш учун ҳар бири тўртта вагондан иборат бешта таркиб қурилиши талаб этилади.

Дастлабки учта таркиб заводда ишлаб чиқариш жараёнида: кузов ишлари тугалланган, вагонлар пневматик ва тортиш электр жиҳозлари, видеокузатув тизимлари билан жиҳозланмоқда. Яқин келажакда уларнинг дастлабкиси етказиб берилади.

Заводда вагонлар бренд рангларда ишлаб чиқарилади. Ён деворлар ва эшиклар оқ рангга бўялади, бутун таркиб бўйлаб Ўзбекистон миллий байроғининг асосий ранглари акс этган уч ранг (триколор) ётиқ чизиғи ўтади. Вагон томи эшиккача тушадиган жойгача оч ҳаворанг тусда, олд қисм маркази қора, унда йўналиш бўйича ахборот берадиган югуруб ўтувчи сатр ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ рамзлари акс этади.

Таклиф этилган 81-765/766/767 серияли метро вагонларида электр энергиясини 35 фоиз тежашга имкон  берадиган янги техник ечимлар қўлланилган ва учинчи авлод асинхрон тортиш узатмасидан фойдаланиш эксплуатация харажатларини 40 фоизга камайтиради. Янги вагонларнинг қатор техник хусусиятлари ва афзалликларига шунингдек, йўловчиларнинг бир вагондан иккинчисига ўтиши имконини берадиган «гармошка» типидаги герметик вагонлараро ўтиш жойлари, йўловчи салони ускуналари, автоматик очилиб-ёпиладиган икки табақали, ҳар икки томондаги тўрттадан эшик ва яна кўп нарсалар, масалан, кондиционер, иситиш ва шамоллатиш тизимлари, шунингдек, видеокузатув киради.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ учун замонавий таркибни харид қилишда «Банк развития и внешнеэкономической деятельности» давлат корпорацияси (РФ) ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари, шунингдек, давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ёрдам берди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech