26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Мамлакатимизда
12 Апр  2019 1011

Носоз чиққан музлатгичнинг пули қайтарилди

Ҳаммамиз ҳам истеъмолчимиз, аммо тан олиш керак аксариятимиз истеъмолчи сифатида ҳуқуқларимизни яхши билмаймиз. Бунинг натижасида харид қилган маҳсулотларимиз (хизматлар) сифатсиз, талабимиздек чиқмаганини билсакда, қайтариб оладими, йўқми, деб кўз юмиб кетамиз. Тўғрисини айтганда, илгарилари бундай дейишга етарлича сабаб ҳам бўлган. Нимагаки, тегишли ташкилотларга бирор-бир шикоят билан мурожаат қилсангиз сарсонгарчиликлар кўп бўларди. Мурожаатингиз ҳал бўлса бўлди, бўлмаса қолиб кетарди.

 

Бугунги кунда фуқароларимизнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, муаммолари тезда ҳал этилаётир. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва ҳудудий жамиятлар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб келинмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти, Боғот тумани, “Ҳунарманд” маҳалласи Урганч кўчасида яшовчи фуқаро Т.Матяқубов 2019 йил 31 март куни Хонқа туманида фаолият юритаётган оилавий тадбиркор О.Аллашевга қарашли дўкондан  3 720 000 сўмга музлатгич харид қилгани ва сотиб олинган маҳсулот сифатсиз чиққанлиги сабабли мурожаат қилган.

Хонқа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари вазиятни синқковлик билан ўрганиб чиқишди. Натижада, Матяқубов тўлиқ ҳақлиги аён бўлгач, оилавий тадбиркор О.Аллашев билан учрашиб, тегишли тушунтиришлар берилгач тадбиркор томонидан фуқаронинг маблағи қайтарилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech