15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Хавфсизлик
15 Окт  2019 677

Ноодатий ҳолат, божхонадан маймун боласини олиб ўтмоқчи бўлишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноодатий божхона қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида фош этилди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тадбир давомида, Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи давлатимиз чегаралари яқинида турган “Spark” русумли автомашина божхоначилар эътиборини тортган ва автоулов ҳамда унинг ичида ўтирган фуқаролар Ф.У. ва Ж.С.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилган.

Натижада, автомашина салонида ноёб орангутан турига мансуб маймун боласи борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаро У.Ф. божхоначиларни пайқаши биланоқ уддабуронлик билан машина ёнига улоқтирган тамаки қутиси ҳам текширилган.

Текширув жараёнида тамаки қутисида 0,36 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Фуқаро Ж.С.га тегишли сумкада эса 4 дона турли дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлди.

Қонунбузардан олинган маймун боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech