22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
8 Мая  2019 832

Ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган фуқароларга янги уйлар топширилди

Қарши шаҳридаги Кат маҳалласида 20 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқарога 20 мослаштирилган уй-жойнинг калити топширилди.

Айтиш жоизки, 2017-2018 йилларда вилоятда 428 нафар ногиронлиги бўлган кам таъминланган фуқарони имтиёзли уй-жой билан таъминлаш, яшаб турган уйларини таъмирлаб бериш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш режа дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2017-2018 йиллар давомида 122 нафар фуқаронинг уй-жой олиши учун бошланғич тўлов маблағлари тўлаб берилган. 132 нафар ўта оғир турмуш шароитидаги ногиронларга бепул мослаштирилган уйлар қуриб топширилган. 121 нафарининг яшаш уй-жойлари таъмирланган. 15 нафарига эса ўзлари яшаб турган ер участкаларидан уй-жой қуриб берилган. 38 нафарига маҳаллий ҳокимликлар томонидан арзон уй-жойлар ажратилган.

Жорий йилда ҳам бу каби ишлар давом эттирилиб, шаҳар ва туман уй-жой комиссиялари томонидан 285 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг арзон уй-жой олиши учун бошланғич бадал тўловларини тўлаб бериш бўйича режа дастур ишлаб чиқилган.

Тадбир доирасида янги хонадонларга эга бўлган фуқаролар ишлаб, меҳнат қилишлари учун тикувчилик ва мебель цехи фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Эндиликда улар мана шу цехларда ишлаб, оиласи фаровонлигини таъминлайди.

Ташкилотчилар томонидан уйга эга бўлган оилаларнинг 35 нафар фарзандига ўқув-қуроллари ва бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech