21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Энергетика
13 Сен  2019 570

Навоий шаҳри аҳолисига замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланди

Бугун, 13 сентябрдан “Toshelectroapparat” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг Навоий шаҳри истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Шаҳарда 12 634 та аҳоли вa 4 384 тa юридик истеъмолчиларга жами 17 018 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоизки, ҳозирда мамлакатимизнинг 45 та шаҳар ҳамда туманларида 1,4 миллиондан зиёд электр ҳисоблагич ўрнатилди. Жорий йил охирига қадар 2,5 миллиондан ортиқ, 2020 йил якунига бориб,  7 миллиондан зиёд истеъмолчининг барчасига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари якунланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда. Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина маълумотларни аҳолига етказиш учун махсус видеоролик ҳамда йўриқнома тайёрланди ва телеграмм  каналимизга жойлаштирилди.

Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 78-150-75-64, 71-233-01-28, рақамларига ёки  Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали (Админ билан алоқа - @HET_admin)ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech