22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Ҳарбий
26 Июл  2019 763

Марказий ҳарбий округининг Навоий гарнизонида янги ҳарбий қисм қурилмоқда

Марказий ҳарбий округи тасарруфидаги Навоий гарнизонида Сафарбарлик чақируви резерви батальони хизматчилари учун янги ҳарбий қисм қурилмоқда, деб хабар беради Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Навоий вилояти ҳарбий маъмурий сектор билан ҳамкорликда 11 та ҳарбий ва ижтимоий объектларда қайта таъмирланиш ишлари амалга ошириляпти. 5 та бино эса янгидан қад ростламоқда. Бундан ташқари, намунали саф майдони, маданият маркази, спорт шаҳарчаси, сайлгоҳ ҳамда ҳарбий қисм атрофида девор барпо этилмоқда.

Шунингдек, жанговар техникалар ҳаракатланиши учун 20 см қалинликдаги бетон йўллар қуриляпти.

Май ойида бошланган бунёдкорлик ишларига 6 млярд сўм маблағ сарфланган. Энди навоийлик ёшлар ўзлари истиқомат қилаётган шаҳарда 27 ўқув куни давомида ҳарбий тайёргарликдан ўтишади.

Ҳозирда аскарлар ётоқхонаси, ўқув биноси ҳамда бошқарув штабида қурилиш ишлари якунлангани боис, СЧР батальони Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмдан Навоий вилоятига кўчирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech