14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Ҳарбий
22 Окт  2019 487

НАТО делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассисларининг “ШАШТ ҳақида умумий маълумот” мавзусидаги ўқув-машғулотлари ўтказилди, деб хабар қилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Делегация раҳбари Патрик Женссон ҳамда НАТО вакиллари Картсен Клемм, Ребекка Хансен, Эндрю Картер Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида таҳсил олаётган масъул офицерлар билан фикр алмашувлар чоғида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг тарихи, мақсад-вазифалари, жаҳон миқёсида эришган муҳим натижалари, сиёсий позицияси ҳамда истиқболдаги саъй-ҳаракат платформаси кўлами хусусида маълумотлар беришди.

Шунингдек, бугунги геосиёсий вазиятларнинг қиёсий таҳлиллари, дунёнинг турли минтақаларида кечаётган қуролли тўқнашувлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бу борада НАТОнинг олиб бораётган тинчликпарварлик сиёсати хусусида сўз юритилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech