19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Долзарб
22 Фев  2019 2018

Тадқиқотчилар тарихдаги очиқ жойни тўлдиришга имкон берувчи динозавр қолдиқларини топишди

ВВСнинг xабар беришича, олимлар Юта штати Эмери округида тираннозаврнинг ўтмишдаги аждодини топишган. Уни Линдси Занно раҳбарлигидаги палеонтологлар гуруҳи топган.

 

Xабарда айтилишича, йиртқичнинг бўйи чамаси бир метр, вазни эса 80 кг бўлган. Шунингдек, динозаврнинг ўлим пайтидаги ёши 7 ёш бўлган.

Олимлар ушбу топилма тошга айланган ҳайвон қолдиқлари тарихидаги қарийб 70 миллион йиллик очиқ жойни тўлдиришга имкон беради, деб умид қилмоқда. Унча катта бўлмаган тираннозаврларнинг қандай қилиб ўзларидан анча йирик организмларга айланиш жараёнини тушинишни бир факт қийинлаштирганди, яъни оралиқ даврга тегишли тошга айланган ҳайвон қолдиқлари Шимолий Америкада умуман йўқ эди. Масалан, илгари унча катта бўлмаган тираннозаврлар тугаб бораётган эра даврига тегишли  (тахминан 150 миллион йил бурун) қатламларда топилган. Ундан кейин эса тахминан 81 миллион йил бурун яшаган баҳайбат жон эгаларининг қолдиқлари топилган. Бироқ, олимлар бир саволга жавоб топиша олмасди: ушбу 70 миллион йил оралиғида нима юз берди ва майда организмларнинг ўлчамлари қандай қилиб ошди?

– Бу динозавр ўзидан анча кучли йиртқичлардан ўзини четга олиб, ўлжасини осонгина ушлай оларди, – деб таъкидлайди Занно.

Линдси Занно фикрича, митти тираннозаврларнинг бўйи чўзилиб ўсиши учун уларга камида 15 миллион йил керак бўлган.

Тираннозаврлар 15 миллион йил мобайнида, тахминан 66 миллион йил бурун астероид Юкатан яриморолига ёриб киргунча энг хавфли ҳайвонлар бўлган. Уларнинг баъзи зотларининг бўйи 3,5 метрдан ортиқироқ бўлган.

                                                                                                Getty сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech