25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

Долзарб
27 Мар  2019 755

NASA 2024 йилда инсонни Ойга туширишга ваъда берди

НАСАнинг Космик парвозлар марказида ўтказилган ва ўзи раислик қилган Миллий космик кенгаш йиғилишида АҚШ вице-президенти Майк Пенс Америка аэрокосмик агентлигига Ойга парвозларни тиклаш муддатини белгилаб берди.

 

Бунда Ойнинг Жанубий қутбига қўниш вазифаси юкланди.

«Ойга тушган биринчи аёл ва навбатдаги эркак киши ракеталарда учиб келган Америка астронавтлари бўлишади, – деди АҚШ вице-президенти. – Биз ҳозир худди 1960 йиллардаги каби космик пойгада иштирок этяпмиз».

НАСА агентлиги раҳбари Жим Брайденстайн вице-президентга: «Чақирув қабул қилинди. Ишга киришамиз», дея жавоб берган.

Агентлик сайтида эълон қилинган баёнотда НАСАнинг яқин муддатларга мўлжалланган стратегик вазифаси паст Ер яқини орбитасида парвоз қилиш, сўнг Ой ва Марсни ўзлаштириш экани келтирилади.

Илгари астронавтларнинг Ойга парвозларини тиклаш 2028 йилдан кейинга мўлжалланганди. Унгача Ернинг табиий йўлдошига бошқариладиган парвоз 1972 йилда амалга оширилган эди.

АҚШдан ташқари яна икки собиқ Совет иттифоқи ва Хитой давлатлари Ойга космик аппаратларни учирган. Аммо ҳар иккала ҳолатда ҳам унга экипажсиз ойдаюрарларни туширишган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech