17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
5 Окт  2019 412

Наманганда телефон таъмирлаш устахонаси тунаб кетилди

Бугун, 5 сентябрь куни соат тахминан 01.00дан 04.00гача бўлган вақт оралиғида хусусий тадбиркор А.К.га тегишли бўлган Наманган шаҳар 4-кичик туманда жойлашган телефон аппаратларини таъмирлаш устахонасида ўғирлик содир этилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

 

Номаълум шахс, устахонанинг ойнасини синдириб кириб, таъмирлаш учун топширилган 46 дона ҳар хил турдаги телефон аппаратлари, бир қанча телефон аксессуарлари ва эҳтиёт қисмлари, “Canon I sensys 3110” русумли принтер, таъмирлаш ускуналари ҳамда 24 дона симкарталарни ўғирлаб кетган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни 1989 йилда туғилган Наманган шаҳрида яшовчи А.Р. содир этганлиги аниқланиб ушланган. А.Р.нинг яшаш хонадонидан ўғриланган буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech