16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Кейинги авлод
17 Сен  2019 972

Наманганда қўшма тиббиёт факультeти очилди

2019 йилнинг 14 сентябрида Наманган давлат университетида Свердловск области Екатеринбург шаҳридаги Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда қўшма тиббиёт факультетининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг очилишига Урал давлат тиббиёт университети ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор О.П. Ковтун шахсан ташриф буюрди, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Маросимни вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров тантанали кириш сўзи билан очиб берди ва сўнгги йилларда таълим соҳасидаги жадал ривожланиш борасида сўзлади. Ҳозирга қадар Наманганда Россия Федерациясининг учта олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани, улар сони яна биттага кўпайганидан мамнун эканини билдирди.

Фахрий меҳмон О. Ковтун эса, аввало, лойиҳа ташкилотчилари – Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоров, Наманган давлат университети ректори М.Eсановга миннатдорлик билдирди ҳамда ушбу ҳамкорлик нафақат тиббиёт ривожига, балки, халқлар, вилоятлар, талабалар ва ҳамкасблар дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тиббиёт университети ректори инсон ҳаётини асраш, саломатлигини сақлаш муҳим касб эканини айтиб, янги ҳамкасбларига бу борада омад ва зафарлар тилади. Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрганлар янги ўқув биносининг шарт-шароитлари, тиббий жиҳозлари, лабораториялари билан танишдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech