19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Агросектор
27 Мая  2019 906

Наманган гилоси Буюк Британияда сотилмоқда

25 май куни Наманган вилоятидан Ўзбекистон - Буюк Британия савдо-иқтисодий муносабатлари тарихида илк бор янги гилос партияси Лондонга, хусусан, Ғарбий халқаро бозор (Western International Market)га етказиб берилди.

Таъкидлаш жоизки, Western International Market дунёнинг турли мамлакатларидан янги мева-сабзавот маҳсулотлари савдосига ихтисослашган Лондоннинг энг йирик улгуржи бозорларидан бири ҳисобланади.

«Дунё» ААга берган интервьюсида, Буюк Британияга ўзбек гилосининг биринчи партиясини импорт қилган ушбу мамлакатнинг «AKS Services Group» компанияси бош директори Ваис Каис шундай дейди:

- Бугун - тарихий кун. Тарихда биринчи марта ўзбек гилосини Британия бозорига етказиб бериш амалга оширилди. Ўзбекистон гўзал мамлакат, бир неча ой олдин Буюк Британия бозорига ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини эскорт қилиш бўйича иш бошлашга қарор қилдик. Мен Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларига - Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ва Наманган вилоятига ташриф буюрдим. Ва уларнинг улкан экспорт салоҳиятини кўриб, ушбу масала устида ишлашга қарор қилдим. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Карантин бўйича давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси бу ишда бизга катта ёрдам кўрсатди.

Биз буни таҳлил қилдик ва маҳсулотни Буюк Британиянинг импорт учун тавсия этилган барча сертификатлаш ва стандартлаштириш, санитария ва фитосанитария текширувларидан ўтказдик. Барча тест натижалари мукаммал таъм ва калибрлаш, саралаш ва қадоқлаш стандартларига мувофиқлигини кўрсатди.

Биринчи етказиб бериш синов бўлди ва энди келажакка улкан режаларимиз бор. Ўзбекистондан етказиб бериладиган маҳсулотлар миқдорини ошириш ва номларини кўпайтирмоқчимиз. Бунда анор, пиёз, бодринг ва турли хил қуритилган меваларни экспорт қилиш бўйича ҳам режалар тузилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech