19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +42,4 °C

Мамлакатимизда
18 Фев  2019 1838

Пойтахтдаги темир йўл вокзалларида бепул Wi-Fi хизмати ташкил этилди

“Тошкент-Марказий” ва “Тошкент-Жанубий”  темир йўл вокзалларида тезлиги 100 Мб/с бўлган бепул Wi-Fi хизмати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Ушбу хизмат вокзал ҳудудида жойлашган ва ҳар қандай уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар эркин фойдаланишлари мумкин. Темир йўл чиптаси бор хорижлик сайёҳлар учун эса махсус ваучер  ҳамда бепул интернетга кириш имкони берилади. Айни пайтда мамлакатимиздаги барча темир йўл вокзалларида интернетга бепул уланишни кенгайтириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳам мазкур Wi-Fi технологиясидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Олийгоҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун 70та Интернетга уланиш нуқтаси жорий этилган. Шу билан бирга, ушбу технология “Сиҳатгоҳ” санаторий-профилакториясида ҳам қўлланилмоқда.

Ушбу лойиҳа “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “SOLA” савдо белгиси остида танилган “Asia Wireless Group” қўшма корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.


Қандай қилиб янги хизматга уланиш ва ундан фойдаланиш мумкин? Бунинг учун, фойдаланувчи эркин чекловчиз Wi-Fi тармоқлари рўйхатидан “ SOLA”ни танлаб, тизмга (белгиланган шаклда телефон рақами киритлиб интернетга кириш учун паролни СМС билан қабул қилиниши орқали) кириш мукин бўлади.

Wi-Fi дан бепул фойдаланиш белгиланган вақт ичида амал қилади, сўнг лозим бўлса “PayMe”, “lik”, “Paynet” тўлов тизимлари орқали керакли пул ўтказмалари орқали амалга оширилади. “Виса” халқаро тўлов тизими билан интеграцияси 2019 йилнинг ўрталарида жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech