21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Воқеа-ҳодисалар
20 Авг  2019 640

Ҳиндистон шимолида сув тошқинидан 58 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шимолий штатларида сув тошқини ва кучли ёмғир ёғиши сўнгги икки кун ичида 58 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Уттаракҳанд штатида 32 киши ҳалок бўлди ва саккиз киши бедарак йўқолди, Ҳимачал-Прадеш штатида 26 маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди. Умуман, август ойи бошидан буён Ҳиндистонда сув тошқини оқибатида 300 киши ҳаёт билан видолашган.

Янги Деҳлида Ямуна дарёси сатҳи жуда юқори кўтрилгани айтилмоқда. Ўтган кун мобайнида шаҳарнинг паст ва текис ҳудудларидан 10 мингдан зиёд киши эвакуация қилинган. ТАСС маълумотига кўра, улар вақтинчалик турар жой лагерларига жойлаштирилган.

Ҳиндистонга кучли жалалар қуйиши оқибатида сув тошқинлари, кўплаб кўчкилар, дарёларнинг ўзанидан ошиб кетиши, маҳаллий сув омборларидаги сатҳининг ўта хафвли чизиққача кўтарилиши кузатилди. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида транспорт алоқаси бузилган. Биноларнинг қулаши ва кўплаб бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги муссон Ҳиндистон учун сўнгги 10 йил ичида энг вайронакорларидан бири ҳисобланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech