21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Ҳукумат
20 Авг  2019 632
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Тебинбулоқ негизида мамлакатимиз саноатида улкан лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қораўзак туманидаги Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплексини қуриш лойиҳаси билан танишди.

Бу конда 1,1 миллиард тонна хомашё резерви аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, йилига 33 миллион тонна руда қазилиб, ундан 1,5 миллион тонна темир олиниши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 январдаги қарорида ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чоралари белгиланган. 

Кон-металлургия комплекси йилига 900 минг тонна арматура, 225 минг тонна сим, 375 минг тонна уголок, швеллер ва бошқа материаллар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Бу катта миқдордаги импорт ўрнини тўлдириб, саноатни барқарор ривожлантиришга хизмат қилади. Бу ерда 2 мингдан зиёд киши ишлайди. Маҳсулотларнинг 35 фоизини экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

Лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишга Германиянинг "DMT-Group Consulting" ва Австриянинг "Horst Wiesinger Consulting"  корхоналари жалб этилган. 

Президентимиз ушбу компаниялар мутахассислари билан суҳбатлашди. Мажмуа қурилишига илмий жиҳатдан пухта ёндашиш, темирдан маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида ҳам ўзига хос мактаб яратиш кераклигини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини мукаммал ишлаб чиқиш, уни амалга оширишга кўпроқ ёшларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech