23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Мамлакатимизда
16 Сен  2019 545

На автомобилдан дарак бор, на пулдан умид бор...

“Автолизинг” хақида эшитмаган кўринасиз. Бугунги кунда истеъмолчи ва тадбиркор орасидаги муаммо ва можароларнинг аксарият қисми айнан “автолизинг” ташкилотларининг хурмача ҳунарлари сабабли юзага келмоқда, дея маълум қилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.

Федерацияга келиб тушган навбатдаги ариза мазмуни ҳам юқоридаги мавзуга алоқадор. Анчадан буён автомобил харид қилиш ниятида пул жамғариб юрган Р.Ахроров ҳам қаердандир 30% бошланғич тўлов эвазига 3 йил муддатга кредит асосида автомашина берадиган МЧЖ хақида эшитиб қолади. 27 июль куни Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи қаҳрамонимиз Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган “Orient Avto Lizing” МЧЖ га ташриф буюрди ва “Спарк” автомашинаси харид қилиш мақсадида 29.810.000 сўм бошланғич тўловни амалга оширади.

Шартномада белгиланган муддат етиб келди-ю, машинадан эса дарак йўқ. МЧЖ га мурожаат қилганида, бироз кутиб туришини айтишди. Кутиб-кутиб чарчаган истеъмолчи кунора МЧЖ га бориб келадиган бўлди. Кундан кунга харидорнинг хуноби, тадбиркорнинг баҳоналари ошиб бораверди. Қониқарсиз жавобларни эшитаверишдан чарчаган Р.Ахроров нажот истаб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ёзма мурожаат қилди. Соҳа мутахасислари томонидан синчковлик билан ҳолат ўрганилгач, муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Р.Ахроров  29.810.000 сўм тўлаган пулини тўлиқ  қайтариб олди.!

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech