21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Спорт
13 Фев  2019 860

МЮ ўз майдонида ПСЖга ютқазиб қўйди

Футбол мухлислари кутган Европа Чемпионлар лигаси баҳслари ҳам бошланди. Бугун тунда нимчорак финалнинг дастлабки икки учрашуви ўтказилди. Манчестeр Юнайтед ўз уйида ПСЖни қабул қилган бўлса, Португалиянинг Порто жамоаси Италияда Рома Меҳмони бўлди.

Кўпчиликнинг диққат-эътибори Манчестер Юнайтед ва ПСЖ учрашувига қаратилган эди. Биринчи ўйин бўлганлиги учунми иккала жамоа ҳам ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлади. Ҳужумлар бўлиб турди, аммо дарвозаларга тўп киритилмади. Биринчи бўлим кўпроқ қўполликлар билан эсда қолди.

Иккинчи бўлимни эса жамоалар ҳужумкорлик билан бошлашди. 53-дақиқада Париж жамоаси ҳисобни очди. Ди Мариянинг бурчакдан узатган тўпини Кимпембе Манчестер Юнайтед дарвозасига жойлаб қўйди.

Ўйиннинг 60-дақиқасида Яна ўша Ди Мариянинг узатмасидан сўнг Мбаппе ПСЖнинг иккинчи голини киритди, 0:2. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Рома ва Порто ўртасидаги баҳс эса Рим жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги босқич масаласи икки ўйин натижасига кўра ҳал бўлади. Жавоб учрашуви олдидан ПСЖ ва Рома устунликка эга бўлишди.

Бугун оқшомнинг иккинчи ярмида футбол мухлисларини яна иккита қизиқарли ўйин кутмоқда. Реал Мадрид Голландияда Аякс меҳмони бўлса, Тотенҳэм Германиянинг Боруссия Дортмунд жамоасини қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech