18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
24 Апр  2019 1388

Музработдаги сайёр қабулда 78 та муаммо жойида ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Презинденти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов бошчилигида Сурхондарёнинг Музработ туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда 172 нафар фуқорадан 212 та мурожаат келиб тушди. Шуни айтиш лозимки энг кўп мурожаат суд-ҳуқуқ, уй-жой, ер ажратиш, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалардир.

Сайёр қабулда 78 та муаммо жойида ҳал этилди. Бошқача айтганда мурожаатларининг 41 фоизи ижобий бартараф этилди. Мисол учун тумандаги “Янгидиёр” маҳалласида яшовчи фуқаро Наргиза Нурмуҳаммедова ва Гулчеҳра Бобоназароваларга даволаниш учун ордер ажратилиб, шу куннинг ўзида шифохонага юборилди.

“Бодомзор” маҳалласидан Абдумурод Одинаевнинг ички йўлларни ва кўприкни таъмирлаш борасидаги мурожаати юзасидан туман ҳокими топшириғига кўра йўлларга тош тўкиш, кўприкни таъмирлаш ишлари зудлик билан бошлаб юборилди.

Тумандаги “Наврўз” маҳалласидан Ойзода Азимова набираси Динара Исматовани Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида бўладиган халқаро мусобақада иштирок этиши учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Динара тумандаги 14 мактабнинг 4-синфида ўқийди. Таэквондо бўйича бир қатор республика ва халқаро мусобақалар ғолиби. Отаси ва бобоси авто ҳалокат туфайли вафот этишган. Бу чемпион қиз 15 майда бўладиган халқаро мусобақада иштирок этиб юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган бўлди. Ҳомийликни эса “Музработ бунёдкори” МЧЖ жамоаси ўз зиммасига олди.

Қабулда тадбиркорлар Абдуқодир Ҳамдамов, Ойбарчин Мўминова, Чори Сафарқулов, Ҳасан Бойқобуловлар туман деҳқон бозори ёнидаги дўконлари бузилиши ҳақида огоҳлантириш олганликларини айтиб шикоят қилишди. Бу борада агар бозорни қайта қуриш ва кенгайтириш мақсадида йўл ёқасидаги савдо дўконлари бузилса уларга ер ажратилиши, имтиёзли кредит ёки дўкон берилиши ваъда қилинди. Бу масалани ижобий ҳал этиш туман хокими ўринбосари Аҳмад Йўлдошевга юклатилди.

Қабул давомида 10 та мурожаатга асосли ҳуқуқий жавоб берилган бўлса, 115 тасига муддат белгиланиб назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech