19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Спорт
29 Мая  2019 771

Мураббий Жоэл Диас: «Бектемир Мелиқўзиевни рингда кўргани кўзим йўқ»

Профессионал бокс бўйича мураббий, “Мир бокса” компаниясида мураббийлик қилаётган мексикалик собиқ боксчи Жоэл Диас ўзининг янги шогирди Бектемир Мелиқўзиев ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади GoSport.uz интернет-нашри.

“Жин урсин, Бектемир, “безори” Мелиқўзиев билан рингдаги машғулотларни кўргани кўзим йўқ. Бунақа пайтда у билан ишлашни умуман хоҳламайман. Чунки унинг зарбалари жуда кучли (кулади), у ҳатто махсус қопламали бокс ёстиқчасини, ёки қўл лапасини урганда ҳам бу сезилади.

Умуман, бугунги кунда биз билан шуғулланаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) ва Бектемир Мелиқўзиев каби боксчилар ноёб иқтидор эгалари. Улар проф-рингда 10та жанг ўтказгунча жаҳон чемпионлиги камарини қўлга кирита олишади», дея гапириб ўтган Диас.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech