17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Саноат
7 Окт  2019 688

Мўйноқ туманида қамишдан ДСП ишлаб чиқарилади

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси кўмагида қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича Хитойнинг “Panjin Jijia” Co LTD компанияси ва “Toshkent Plast Polimer” МЧЖ ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди, деб хабар қилади уюшма матбуот хизмати.

Учрашувда йирик лойиҳани амалга ошириш учун қулайлик ва имкониятлар яратиш, ҳамкорликда янги турдаги қурилиш материалини ишлаб чиқариш ва бир қанча ташкилий масалалар кўрилди.

Қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 45 млн. АҚШ доллари бўлиб, эътиборлиси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади. Шартномага кўра, мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади. Бунинг учун Мўйноқ тумани “Тикузик” ҳудудида 50 гектар ер ажратиш кўзда тутилган. Янги барпо этилиши кутилаётган завод йилига қамишдан 200 000 метр куб экологик тоза, инсон саломатлигига хавфсиз, сифатли ДСП ишлаб чиқаради. Шунингдек, лойиҳада мазкур қамишдан тайёрланган маҳсулотдан замонавий мебеллар тайёрлаш ҳам режалаштирилган. Бунинг учун завод сўнгги русумдаги техника ва технологиялар билан жиҳозланади. Эътиборлиси, корхона ишга туширилгач бу ерда юзлаб янги иш ўринлари яратилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech