25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Кейинги авлод
13 Фев  2019 693

Москвадаги институтнинг Тошкентдаги филиалида қандай мутахассислар тайёрланади

“Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)” Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Филиалда қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:

  • бизнес-информатика (бакалавр);
  • ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш (магистр);
  • халқаро хусусий, фуқаролик ҳуқуқи ва арбитраж (магистр);
  • халқаро савдо ва молия ҳуқуқи (магистр);
  • халқаро ташкилотлар учун синхрон таржимонлар тайёрлаш ва маданиятлараро коммуникация (магистр).

Филиал Ўзбекистон ва Россия қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ бош муассасанинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда ўқув жараёни бакалавриат дастурлари бўйича тўрт йиллик ва магистратура дастурлари бўйича икки йиллик таълимни кўзда тутган бўлиб, асосан кундузги шаклда амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ бош муассаса томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва таълим дастурлари асосида рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Барча даражадаги таълим дастурлари рус ва инглиз тилларидан ташқари қўшимча чет тилини ўқитишни кўзда тутади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech