23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Урбанизация
22 Янв  2020 546

Молиялаштирилиши тўхтатилган илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар қаерга йўналтирилади?

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан айни кунларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илмий-тадқиқот ишлари натижаларидан фойдаланишнинг тизимли мониторинги амалга оширилмоқда.

Тасарруфида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга, илмий фаолиятга оид давлат дастурларининг ижрочи ташкилотларига бажарилаётган илмий лойиҳалар бўйича тайёрланган оралиқ ва якуний ҳисоботларни 2019 йилнинг 10 декабрига қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш топширилган эди. Бугунда бажарилаётган ва ўрганилиши белгиланган 1300 тадан ортиқ барча турдаги лойиҳа ижрочилари мавжуд бўлиб, улардан 100 тадан ортиқ ижрочи-ташкилотлар лойиҳа ҳисоботларини топширмади.

Топширилган ҳисоботлар тегишли фан йўналишлари бўйича Илмий-техник кенгашлар томонидан илмий-техник экспертизадан ўтказилди.

Шунга асосан, экспертиза натижалари бўйича лойиҳаларнинг ҳисобот даврида тасдиқланган календарь режага мувофиқ бажарилиши бўйича хулоса ишлаб чиқиш, лойиҳаларнинг ижрочиларига мукофот пули ва лойиҳага ажратиладиган бюджет маблағининг қолган 5 фоизини ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) асослаб берилди.

Лойиҳаларнинг ижрочиларига мукофот пули ва лойиҳага ажратиладиган бюджет маблағининг қолган 5 фоизини ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) бўйича хулоса ишлаб чиқишда “Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом” талабларига риоя этилди.

Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан 2019 йилнинг июль-август ойларида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган илмий лойиҳаларнинг бажарилиши жойига чиққан ҳолда қилинган мониторинг натижалари бўйича ҳам тегишли хулосалар берилган.

Ушбу амалга оширилган ишлар ва экспертиза натижаларига кўра, 2020 йилда 59 та илмий-тадқиқот лойиҳасининг молиялаштирилиши тўхтатилади. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 2020 йилда 1200 та лойиҳани молиялаштирилиш давом эттирилади.

Ижрочи ташкилотларга вазирлик томонидан молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳадан бўшаган маблағни ташкилотда бажарилаётган бошқа илмий лойиҳа(лар)га йўналтириш юзасидан асосланган таклиф киритишини ёки бўшаган маблағ доирасида янги истиқболли амалий лойиҳани ишлаб чиқиб, 2020 йилнинг 5 январига қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилиши сўралган.
Ижрочи ташкилотлар томонидан 35 та молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳанинг молиявий маблағини бошқа лойиҳага йўналтириш, бўшаган маблағ доирасида 16 та янги лойиҳани молиялаштириш бўйича таклиф келиб тушди. 8 та лойиҳа бўйича ҳеч қандай таклиф берилмади. 1 та лойиҳа қайта кўриб чиқиш учун мустақил экспертларга берилди ва молиялаштиришни давом эттиришга тавсия қилинди.

2020 йилнинг 13­21 январь кунлари эса вазирлик ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича ташкил этилган 16 та Илмий-техник кенгаш томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар натижавийлигига доир масалаларни ўрганиш учун ҳисобот-тақдимотлари ўтказилмоқда.

Вазирлик Ҳайъати қарорига биноан ҳисоботда илмий лойиҳанинг илмий раҳбари шахсан ўзи ҳисобот бериши шарт, илмий раҳбари узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган вақтда буйруқ билан белгиланган масъул ижрочи ёки иш бажарилаётган ташкилот раҳбари ҳисобот беради. Йиллик ҳисобот натижалари бўйича Илмий-техник кенгашларнинг хулоса ва тавсиялари асосида илмий лойиҳага нисбатан вазирлик Ҳайъати томонидан тегишли қарор қабул қилинади, дея келтирилади Инновацион ривожланиш вазирлиги telegram саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech