19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Маданият
10 Окт  2019 515

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори (04.10.2019 й.) билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, республика бўйича жами 8208 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, шундан 4748 таси археология ёдгорликлари 2250 таси архитектура ёдгорликлари, 678 таси монументал санъат ёдгорликлари, 532 таси диққатга сазовор жойлардир.

Қарор билан маданият вазирига зарурат бўлганда тегишли буйруқ билан, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги асосли зарурат пайдо бўлганида миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида Ҳукуматга таклиф киритиб боради.

Миллий рўйхатга киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech