19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Биласизми?
30 Апр  2019 718

Миср ҳукмдорларига оид янги хулоса

«Канаданинг Квебек университети мисршунослари Тутанхамон тахтга ўтиргунга қадар Мисрни унинг икки опаси бошқарган, деган хулосага келишди», дея келтирилади Phys.org нашри матбуот релизида.

Тадқиқотчилар 1922 йилда топилган ва Тутанхамонгача Мисрда ҳукмдорлик қилган маликага тегишли бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган сағанадаги рамзларни таҳлил қилишди. Рамзларни диққат билан ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бу илгари барча ҳисоблаганидек, Нефертити эмас, балки унинг фиръавн Эхнатон билан никоҳидан туғилган қизлари – Меритатон ва Нефернефруатон-ташеритлар бўлиши мумкин экан. Опа-сингиллар мамлакатни битта ном билан идора қилган бўлишлари ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Мутахассисларнинг айтишича, Эхнатон вафот этгач, улар ҳокимиятни ўз қўлларига олишган. Опа-сингиллар давлатни 17 йил бошқаргач, эрамиздан аввалги 1334-1336 йилларда вафот этишган. Бу пайтда Тутанхамон 4-5 ёшларда бўлиб мамлакатни бошқара олмасди.

Эхнатоннинг эса унинг биринчи хотини, Нефертитидан олти қизи бўлган - Меритатон, Макетатон, Анхесенпаатон, Нефернефруатон-ташерит, Нефернефрура ва Сетепенралар. Илгари айрим мисршунослар Нефертити ўзига тахт вориси туғиб беролмагач, фиръавн ўзининг бир-неча қизи билан ҳам никоҳланган бўлиши мумкин, деган фаразни илгари суришганди. Бироқ бошқа мутахассислар ушбу нуқтаи назарни ғоят баҳсли, деб ҳисоблашади.

Фиръавн Тутанхамон тахминан эрамиздан аввалги 1332-1323 йилларда Қадимги Мисрда ҳукмронлик қилган. У тахтга ўтирганида 10 ёшда бўлган ва 19 ёшида вафот этган, қабри эса 1922 йилда топилган. Сағана ичидаги тош тобутдан фиръавннинг мумиёланган жасади ва жуда кўплаб зеб-зийнатлар топилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech