20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Саломатлик
4 Мая  2019 1799

Ортиқча вазн – қўшимча касаллик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қаратилган оммавий тадбирлар май ойида янада кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. Бугун, 4 май куни “Ортиқча вазн – қўшимча касаллик” шиори остида юриш ва гимнастика тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълумки, юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олинади. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик сабаб носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, чекиш, ичиш каби салбий иллатларга ҳам чек қўйилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган ушбу оммавий тадбирларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, юртимиздаги тиббиёт муассасалари шифокорлари, ҳудудлардаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтган даврда “Юриш куни”, “Юриш бўйича марафон куни”, “Саломатлик сари қадам”, “Велосипедда сайр куни”, “5 километр масофага фаол юриш”  ҳамда “Соғлом озиш куни”, “Фаол юриш ва муассасалараро спорт мусобақалари” каби оммавий тадбирлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech