13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Спорт
2 Дек  2019 372

Минск шаҳридаги жаҳон кубогида таэквондочиларимиз умумжамоа ҳисобида 2 ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 28 ноябрь - 01 декабрь кунлари Белоруссиянинг Минск шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Таэквондо (ИТФ) бўйича VI Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Таэквондо (ИТФ) Миллий ассоциасияси раҳбари Лазиз Хасанов бошчилигида 65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ушбу нуфузли мусобақада ҳакамларимиздан У.Мукаррамов, З.Эргашева, Р.Туйчиев, Р.Рузиева ҳам иштирок этди.

Якунда умумжамоа ҳисобида 2 ўринни эгаллаган терма жамоамиз бугун юртимизга қайтиб келишади.

Мусобақада вакилларимиз 15 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза медалларини қўлга киритди.

Шунингдек, жамоавий спарингда 18-39 ёшлар 6 та, 15-16 ёшлар 6та, 11-13 ёшлар ўртасида 6 та бронза медалларини қўлга киритди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech