21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Спорт
19 Авг  2019 415

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига янги раҳбар сайланди

Бугун МОҚда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда кун тартибига қўйилган асосий масала ассоциациянинг амалдаги раиси Улуғбек Мирҳайдаровнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилиши бўйича ёзган аризасини кўриб чиқиш ва унинг ўрнига янги раҳбар сайлаш бўлди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Йиғилиш давомида дастлаб У.Мирҳайдаров аризаси кўриб чиқилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан унинг истеъфосини қабул қилишди.

Шундан сўнг МОҚ вице-президенти Азиз Комилов сўзга чиқиб, ассоциация раҳбарлиги учун шу пайтгача Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторхон Махсудович Ташходжаев номзодини илгари сурди ва йиғилганларга номзод ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Овоз бериш жараёнида барча бир овоздан янги номзодни маъқуллади ва Мухторхон Ташходжаев Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига янги раҳбар этиб сайланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech