21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Ҳарбий
24 Июл  2019 531

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 23-25 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилоятида жойлашган бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун уч кунлик махсус тиббий кўрик ташкил этилди, деб хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.

“Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун ташкиллаштирилган тиббий кўрик давомида ҳеч қандай хавфли касалликлар аниқлангани йўқ. Текширув мобайнида агар фуқароларнинг соғлиғида салбий ташхислар аниқланадиган бўлса, уларга ўз турар жойи бўйича даволанишлари учун йўлланмалар тақдим этилади” – дейди умумий амалиёт шифокори М.Пармонқулова.

Юнусобод тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникасининг бир қатор шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тиббий кўрикда аёллар, болалар ва ҳарбий хизматчилар окулист, лор, дерматолог, педиатр, ортопед каби 15 та мутахассислик бўйича текширувлардан ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech