24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,5 °C

Ҳукумат
24 Апр  2019 908

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Президентлиги учун ўтган сайловларда ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади, деб хабар тарқатди Ташқи ишлар вазирлиги.

“Ишончим комилки, анъанавий дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон - Украина муносабатлари бундан буён ҳам мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораверади”, - дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловида.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлиқ, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида фаровонлик ва муваффақиятлар, дўстона Украина халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech